Хайрия натижаси: “Ўғлимнинг илк операциясини ўтказдик, аёлим даволанмоқда”
Яқинда хайрия бўйича мурожаати эълон қилинган яккабоғлик Абдумалик Жуманазаров таҳририятимизга яхши кайфиятда кириб келди. Унинг кенжа ўғли Абубакр Бердиназаров туғма нуқсон билан туғилган, шунингдек, аёлининг умуртқа поғонасида мураккаб операция ўтказилиши керак эди.
Ўн ойлик Абубакр туғма нуқсон – юқори танглай ва лаб ёриғи билан туғилган. Лабидаги кемтик туфайли ўпка шамоллаши ва асорат сифатида тутқаноқни бошдан кечирган. Бола тузалиб кетиши учун уч босқичда операцияни бошдан ўтказиши керак эди.
Абубакрнинг отаси Абдумалик Жуманазаров ўтказилган хайрия ва дастлабки босқич операция ҳақида сўзлаб берди:
– Kun.uz’да ўтказилган хайрия акциясидан кейин жуда кўпчилик моддий ёрдам беришди, келиб учрашиб кетганлар ҳам бўлди. Тошкент педиатрия институтидаги жарроҳлар ҳам ҳолимиздан хабар топиб илк операцияни тўловларсиз амалга ошириб беришди. Аёлимнинг дарди оғирроқ бўлгани учун ҳозир дастлабки операцияга тайёрланмоқда, муолажаларни оляпти. Менга ёрдам берганларга ва шифокорларга катта миннатдорлик билдираман, Аллоҳ улардан рози бўлсин.
Фурсатдан фойдаланиб болалари менинг ўғлим каби бемор бўлган ота-оналарга айтар сўзларим бор эди. Болаларда бундай касаллик кузатилса, зудлик билан шифокорларга мурожаат қилиш зарур экан. Вақтида қилинган операциялар болаларнинг бутунлай соғайиб кетишига ёрдам беради, – деди Абдумалик.
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024