Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда коронавирусга қарши қалбаки вакцина сотиш ҳолатлари учрамоқда
Лондон полицияси коронавирусга қарши қалбаки вакцина сотган кишини қидирмоқда ва маҳаллий аҳолидан уни тутишда ёрдам беришни сўраган.
“Биз аҳолининг заиф қатламларига қалбаки вакцина сотган эркак шахсини фош қилишда ёрдам беришга чақирамиз”, дейилган полиция хабарида.
BBC телекомпаниясининг хабар беришича, фирибгарнинг қурбонлари орасида 92 ёшли аёл ҳам бор. Эркак ўзини соғлиқни сақлаш миллий хизмати ходими сифатида таништириб, аёлга “вакцина киритгани” учун 160 фунт стерлинг олган.
Полицияга фирибгар кекса аёлга нима киритгани номаълум. Бироқ аёл ушбу ҳолатдан кейин маҳаллий шифохонада кўрикдан ўтказилган ва унда ўзини ёмон ҳис қилиш белгилари аниқланмаган.
Таъкидланишича, мамлакатнинг қолган ҳудудларида ҳам худди шундай фирибгарлик ҳолатлари қайд этилмоқда.
Аввалроқ Дербишир графлиги полицияси жиноятчилар томонидан банк маълумотлари ўғирлаш мақсадида соғлиқни сақлаш миллий хизмати номидан хабарлар жўнатилаётганидан огоҳлантирган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг таъкидлашича, Англия соғлиқни сақлаш хизмати аҳоли билан эмлаш борасида боғланганда ҳеч қачон банк маълумотлари, пин-кодлар ёки пароллар сўрамайди.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
09:22 / 23.05.2025