Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Намангандаги газ «заправка»да навбатда турган ҳайдовчилардан бири вафот этди
10 январга ўтар кечаси Наманган шаҳридаги «Юксалиш» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Наманган суюқгаз» МЧЖ газ тўлдириш шохобчасида навбатда турган ҳайдовчилардан бири вафот этди.
Kun.uz мухбири хабар қилишича, ҳайдовчи газ заправка яқинида «Жигули» русумли автомашинасини суриб ҳаракатлантириб келаётган вақтида асфалтга йиқилиб жароҳатланиши оқибатида вафот этган. Наманган вилоят прокуратурасига ҳодиса ҳақида тунги соат 01:30да хабар келиб тушган.
Марҳум Косонсой туманининг «Ободон» маҳалласида яшаган И.Ж. экани аниқланган.
Дастлабки тиббий маълумотномада И.Ж тиббий тез ёрдам хизмати ходимлари етиб келган вақтда вафот этиб бўлгани қайд этилган. Унда юз соҳасида шилиниш жароҳатлари борлиги, танасининг бошқа қисмида тан жароҳатлари йўқлиги маълум қилинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
- Эслатиб ўтамиз, январ ойи бошида Ўзбекистондаги барча газ заправкалари иш вақти чекланди, 5 январдан бошлаб газ қуйиш шохобчалари соат 15:00дан 05:00гача ёпиқ бўлмоқда. Энергетика вазирлиги буни газни биринчи навбатда аҳоли хонадонларига етказиб бериш зарурати билан изоҳлаган.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025