Ўзбекистон | 09:58 / 11.01.2021
18533
1 дақиқада ўқилади

Намангандаги газ «заправка»да навбатда турган «Дамас» ёниб кетди

Жорий йилнинг 11 январ куни соат 07:50ларда, Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Кумидон МФЙ ҳудудида жойлашган “Афсона-4” автомобилларга газ қуйиш шохобчасига кириш учун навбатда турган, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомобилнинг двигател қисмидаги электр симларининг қисқа туташувчи оқибатида ёнғин юзага келган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин бартараф этилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тўрақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Аввалроқ, Намангандаги газ “заправка”да навбатда турган ҳайдовчилардан бири вафот этгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид