Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда айрим кўчалар 31 январгача ёпилади
31 январга қадар Тошкент шаҳридаги Толимаржон ва Фарғона йўли кўчалари билан кесишган ҳаракатланиш йўналишлари ёпилади. Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бунга Толимаржон ва Фарғона йўли кўчалари кесишмасида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб бўлади.
Толимаржон ва Фарғона йўли кўчалари кесишмасида олиб борилаётган йўл таъмирлаш ишлари сабабли 31 январга қадар қуйидаги ҳаракатланиш йўналишлари ёпиқ бўлади:
- Сайхун кўчасидан Фарғона йўли кўчасига тўғри чиқиш йўли;
- Фарғона йўли кўчасидан Сайхун кўчасига тўғри тушиш йўли;
- Толимаржон кўчасидан Фарғона йўли кўчасига бурилиш — «Ўзэлектроаппарат» заводидан «Фарғона» деҳқон бозори йўналишда;
- «Ислом ота» масжидидан «Ўзбек қоғози» ОАЖ йўналишдаги дублёр йўли.
Мазкур йўл қисмида йўл таъмирлаш ишлари жараёнида транспорт оқимини тақсимлаш учун Сайхун ва Фарғона йўли кўчалари оралиғидаги қайтиш йўл бўйлаб икки томонлама ҳаракатланиш очилади.


«Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланишни тавсия этамиз. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:44 / 15.02.2021
Тошкентда Фарғона йўли кўчасининг бир қисми уч кунга қисман ёпилади
08:36 / 25.12.2020
Тошкентда 6та автобуснинг ҳаракатланиш йўналиши ўзгармоқда
08:16 / 02.12.2020
Фарғона йўли кўчасининг бир қисми йил охирига қадар ёпилмоқда
08:04 / 20.10.2020