Sony ўзининг биринчи электромобилини синовдан ўтказмоқда
Sony Vision-S умумий қуввати 544 от кучига тенг иккита электромотор билан жиҳозланган. У 4,8 сония ичида тезлигини соатига 100 километрга етказа олади, максимал тезлиги эса соатига 240 километрни ташкил этади.
Sony компанияси Австрия йўлларида ўзининг Vision-S деб номланган биринчи электромобилини синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилмоқда.
"Vision-S кейинги босқичга ўтди. Sony Австриядаги ҳамкорлари билан йўлдаги синовларни бошлади", - дейилади хабарда.
Синовлар Грац шаҳрида ўтказилмоқда.
Vision-S прототипи илк бор ўтган йили CES кўргазмасида намойиш этилганди.
Электромобил функциялари Bosch билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган инсон-машина интерфейси орқали бошқарилади. Тизим ҳайдовчининг юзини таний олади ҳамда овоз ва ишоралар орқали ҳам бошқариш имкониятига эга.
Sony Vision-S умумий қуввати 544 от кучига тенг иккита электромотор билан жиҳозланган. У 4,8 сония ичида тезлигини соатига 100 километрга етказа олади, максимал тезлиги эса соатига 240 километрни ташкил этади.
Электромобил Bosch, NVIDIA ва Magna Steyr компаниялари иштирокида ишлаб чиқилган.