Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навалний Россияга қайтаётганлигини маълум қилди
Навалний ўтган йилнинг 22 августида Германиядаги “Шарите” клиникасига ётқизилганди ва 23 сентябрда шифохонадан чиқарилди.
Россиялик мухолифатчи Алексей Навалний ушбу ҳафта охирида Россияга қайтишини маълум қилди.
"Менинг олдимда "қайтсамми-йўқми" деган савол ҳеч қачон турмаган. Чунки мен кетганим йўқ. Мен реанимация қутисида кетиб Германияда пайдо бўлиб қолдим. 17 январ, якшанба куни уйга қайтаман. Кутиб олинг", - деб ёзди у Twitter саҳифасида.
Алексей Навалний 20 август куни Томскдан Москвага қайтаётганда ўзини ёмон ҳис қилган ва самолёт Омск шаҳрига фавқулодда қўнишга мажбур бўлганди. Заҳарланиш ташхиси билан шифохонага тушган Навалний 22 август куни Германиядаги «Шарите» клиникасига олиб кетилгач, 7 сентябргача кома ҳолатида бўлди.
Кейинчалик оёққа турган Навалний ўзининг заҳарланиши шахсан Владимир Путиннинг топшириғи билан амалга оширилганини айтган. Навалний шифохонадан 23 сентябрда чиқди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025