Тошкент шаҳрида аукционга қўйилган ерлар бўйича янги талаб жорий этилди
Кейинги пайтларда аукционга қўйилган ерлар бўйича фуқароларнинг норозилиги ҳолатлари учраётгани боис, Тошкент шаҳридаги ерлар сотув учун аукционга қўйилишидан олдин, масала маҳаллий кенгаш депутатлари сессиясида кўриб чиқилади ва депутатлар томонидан аҳоли фикри тингланади.
Эндиликда аукционга қўйилган ер масаласи Тошкент шаҳар депутатлари кенгаши сессиясида муҳокама учун қўйилади ва жамоатчилик фикри тингланади.
Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Мурод Файзуллаевнинг айтишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг таклифига биноан, шундай шарт билан пойтахтдаги ерлар аукционга чиқарилиши мумкин, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Бошқарма бошлиғига кўра, кейинги пайтларда аукционга қўйилган ерлар бўйича фуқароларнинг норозилиги ҳолатлари учраётгани боис, бундай ҳолатларни бартараф этиш мақсадида эндиликда депутатлар аукционга қўйиладиган ерлар бўйича аҳоли фикрини билгач, ер аукционга қўйилади. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳри бўйича 40та ер аукционга чиққан, 17таси ютиб олинган ва 2та таклиф қайтариб олинган.
Бундан ташқари, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ерни аукционга қўйиш ва сотиб олиш тартиби ҳақида маълумот берди. Унга кўра, ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан ерни аукциондан сотиб олиш ва аукционга қўйишнинг икки хил тартиби белгиланган.
Сенатнинг 11-ялпи мажлисида Тошкент шаҳри ҳокими, сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳарсозлик соҳасида пойтахтда юзага келаётган муаммолар ҳақида гапирганди.
«Кейинги пайтларда айрим фуқароларимиз томонидан ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини амалга ошириш ҳолатлари кўпайиб кетди. Хусусан, Тошкент шаҳрида якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкасида кўп қаватли уйлар қуриш ҳолатлари ортиб бормоқда. Бу ўша жойда қурилган кўп қаватли уйлардаги муҳандислик-коммуникация тизимларига салбий таъсир кўрсатиб, айримларининг қуввати етмай, айримларида эса турли авария ҳолатлари келиб чиқмоқда», – деган Ортиқхўжаев.
Сенатда маъқулланган янги таҳрирдаги Шаҳарсозлик кодексидаги 47-моддага кўра, якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер майдонларига икки қаватдан ортиқ бино қуриш тақиқланади.
Мавзуга оид
11:38
Тошкентда пулли "парковка"лар ташкил этиш учун аукцион ўтказилади
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
10:19 / 08.11.2024
“Таниш-билиш ўтмайди” – Кадастр агентлиги директори ерга эгалик ҳуқуқини олишда фирибгарларга алданмасликка чақирди
20:28 / 01.11.2024