Huawei уйғурларни аниқлаш тизимига патент олгани маълум бўлди
Хитойдаги Huawei компанияси йўловчилар орасидан уйғур миллатига мансуб шахсларни аниқлаб берувчи тизим учун патент олгани маълум бўлди.
Тегишли файл АҚШнинг етакчи тадқиқот компаниялари томонидан қўлга киритилган ва BBC News’га тақдим қилинган. Илгарироқ Huawei унинг технологияларидан ҳеч бири этник гуруҳларни аниқлаш учун мўлжалланмаганини айтган эди. Энди эса, патентни рўйхатдан ўтказяпти.
Мажбурий меҳнат лагерлари
Компанияга бу ҳужжат Хитой миллий интеллектуал мулк маъмуриятидан (CNIPA) хитой тилидаги ҳужжатдаги уйғурларга берилган ҳаволани ўчириб ташлашни сўраши учун керак.
Уйғурлар – Хитойнинг шимоли-шарқидаги Шинжон провинциясида истиқомат қилувчи, асосан мусулмонлардан иборат бўлган миллат ҳисобланади.
Хитой ҳукумати уйғурларга қарши юқори технологик кузатувлар олиб бориш ва уларни фарзандлар ота-оналаридан ажратиладиган мажбурий меҳнат лагерларига жўнатишда айблаб келинмоқда. Расмий Пекин эса лагерлар кўнгилли таълим ва малака ошириш учун ташкил қилинганини айтиб келади.
«Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлигининг видеокузатув тармоқларига қўйган техник талабларидан бири – миллатни, хусусан, уйғурларни аниқлаш ҳисобланади. Дунёда одамлар миллатига қараб кузатилиши ва таъқиб қилиниши мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат, Хитойда эса уйғурларнинг дастаги йўқлиги учун улар кўп жабҳаларда қаттиқ дискриминацияга учраётгани жавобсиз қолиб кетяпти», дейди Human Rights Watch вакили Мая Ванг.
Тана ҳаракатлари
Huawei патентни аслида 2018 йилнинг июлида Хитой Фанлар академияси билан биргаликда қўлга киритганди. Унда кўчада расми ё видеоси олинган пиёдаларнинг турли жиҳатларини ўрганувчи сунъий интеллектдан фойдаланиш йўллари кўрсатилганди. Унда диққат тананинг турли ҳолатларини аниқлашга берилади. Масалан, кимдир ўтирибдими ёки турибдими – аниқликда айтиб бера олади. Аммо ҳужжатда шахсларга эътибор қаратилиши мумкин бўлган атирибутлар қаторига «ирқ» деган категория ҳам қўшилган.
Компания матбуот котиби эса бу ҳисобга олинмаслиги кераклигини айтган.
«Huawei дискриминациянинг ҳар қандай турига қарши, шу жумладан, этник дискриминация характеридаги технологияга ҳам. Шахсларнинг ирқини аниқлаш ҳеч қачон изланиш ва тараққиёт лойиҳасининг бир қисми бўлмаган.
Бу ҳеч қачон амалда қўлланмаслиги керак ва биз буни бартараф этиш йўлида фаол иштирок этамиз. Биз меҳр ва бирдамлик билан ишлаб чиқиладиган ва татбиқ қилинадиган янги ва ривожланишдан тўхтамайдиган технология устида ишлашни давом эттирамиз», деган у.
Махфий ҳужжат
Патент IPVM видеокузатув тадқиқот гуруҳи томонидан ошкор этилди. У аввалроқ Huawei веб-сайтида «махфий» ҳужжат деб белгиланиб, «Уйғурни аниқлаш» тизими устида ишланаётганига ишора қилинганди. Ўшада Huawei саҳифа ҳақиқий эмаслиги, синов режимида эканини айтиб, одамларни миллатига қараб ажратиб берадиган тизимларни сотишдан бош тортганди.
Чоршанба куни Британия парламентининг Ташқи ишлар қўмитаси раҳбари ва Консерватив партиянинг Хитойни тадқиқот қилиш гуруҳи бошлиғи Том Тюгендат BBC News’га қуйидагиларни сўзлаб берди.
«Уйғур миллатига қарши шафқатсиз тазйиқни қўллаб-қувватлаётган технологик гигант бизга оддий истеъмолчи сифатида ҳам, жамият сифатида ҳам уларнинг маҳсулотини сотиб олаётганда ва улар билан иш қилаётганда эҳтиёт бўлишимиз кераклигини кўрсатмоқда.
Қатағон қилувчи ҳукумат учун миллат аниқловчи технология яратиш бизнинг стандартларимизга тўғри келмайдиган хатти-ҳаракатдир», деган у.
Юздан таниш дастури
IPVM, шунингдек, Хитойнинг сунъий интеллектни дастурловчи компанияси Sensetime ва суратдан таниш бўйича мутахассис Megvii томонидан уйғур миллатига мансубларни аниқлаш бўйича патентларни ҳам ошкор қилган. Sensetime’нинг 2019 йилдаги файлларига кўра, юздан таниб олиш дастуридан хавфсизлик учун «ўрта ёшдаги кўзойнак таққан ёки соқол қўйган уйғур»ни ёхуд ниқоб таққан уйғурни қидиришда самарали фойдаланиш мумкинлиги айтилган.
Sensetime матбуот котиби бу жуда афсусланарли эканини айтган.
«Биз жавобгарлигимизнинг аҳамиятини тушунамиз. Шунинг учун ҳам 2019 йилнинг ўрталарида сунъий интеллектни ишлаб чиқишдаги ўз ахлоқ қоидаларимизни ишлаб чиқишни бошладик. Патент эса, кодекс ишлаб чиқишдан аввалроқ олинган», дейди у.
Миллатни таниб олувчи дастурлар
Megvii’нинг 2019 йил июнда қўлга киритган патентида маълумотлар базасида юзларни танишда йўл қўйилган хатоларни қайта ишлаш йўллари кўрсатилган.
Унда миллатга кўра таснифлаш мумкинлиги айтилган. Масалан, хан (хитой миллатига мансублар), уйғур, хан эмас, уйғур эмас ва номаълум.
Компания BBC News’га берган ахборотида «Megvii 2019 йил олган патентдаги сўзлар тушунмовчиликка сабаб бўлган. Megvii ирқий ёки этник келиб чиқиш бўйича аниқловчи дастурлар яратмаган ва яратмайди ҳам ёки сотмайди. Megvii ўтмишда тижорий ривожланишни мақсад қилганини ҳамда маркетинг, савдо ва операцион материалларни назорат қилишда сусткашликка йўл қўйганини тан олади. Биз вазиятни тўғрилаш устида ишлаяпмиз», деди у.
Қиёфадан таниб олиш модели
IPVM, шунингдек, Хитойнинг икки технологик конгломертларидан бўлган Alibaba ва Baidu компанияларининг ҳам расмдан таниб олиш бўйича патентларини ошкор қилди. Фақат унда уйғур деган ном эмас, одамларни этник келиб чиқишидан ажратиб олиш зикр қилинган.
Alibaba’нинг бунга жавоби қуйидагича бўлган: «Ирқий ёки этник дискриминация ёки таснифлаш бизнинг сиёсатимиз ва қадриятларимизга зиддир. Биз ҳеч қачон бизнинг технология алоҳида этник гуруҳларга қарши қаратилишини мақсад қилмаганмиз».
Baidu’нинг реакцияси эса қуйидагича: «Патентга ҳужжат топширилаётганда ундаги сўзлар техник тушунтириш бўлади. Бинобарин, бу вазиятда қиёфадан таниб олиш моделини тавсифлашдан кўра кўпроқ ихтиронинг қандай амалга оширилишини тақдим этади. Технологияларимиздан алоҳида этник гуруҳларни таъқиб қилиш йўлида фойдаланишларига ҳозир ҳам, келажакда ҳам йўл қўймаймиз».
Human Rights Watch ҳамон хавотирда.
«Хитой полициясига видеокузатув дастурлари ва тизимларини сотувчи ҳар қандай компания, ҳукуматнинг талабларига жавоб бериши шарт. Талаблар орасида эса миллат бўйича таниб олиш шарти ҳам бор. Бу компаниялар ҳукуматга кузатув мосламалари, дастурлари ва тизимларини сотиш ҳамда уларга хизмат кўрсатишни зудлик билан тўхтатишлари тўғри иш бўларди», деди Мая Ванг.
Мавзуга оид
00:06 / 03.11.2024
Time журнали 2024 йилнинг энг аҳамиятли ихтиролари рўйхатини эълон қилди
21:12 / 10.09.2024
Huawei дунёдаги биринчи учта экранли, букланадиган смартфонни тақдим қилди
18:53 / 31.10.2023
Huawei компанияси янги WATCH GT 4 сериясидаги ақлли соатлари сотувга чиқди
12:58 / 14.10.2023