Ўзбекистон | 08:10 / 16.01.2021
50547
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон аҳолиси 34,5 миллиондан ошди
Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 653,7 минг кишига ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,5 млн кишини ташкил этмоқда.
Аҳоли сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 653,7 минг кишига кўпайган. Доимий аҳолининг ўсиш суръати 1,9 фоизга тенг.
Мамлакат аҳолиси ҳар ойда ўртача 54,5 минг кишига кўпайган. 2020 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ошган.
Мавзуга оид
10:08 / 02.09.2024
7 ойда Ўзбекистонга 4 млндан ортиқ турист келди
12:30 / 01.09.2024
Ўзбекистонга тижорат мақсадида келганлар сони 51,4 минг нафарга ошган – Статистика агентлиги
22:16 / 30.08.2024
Бу йил Японияда 40 мингга яқин одам уйида ёлғиз вафот этди
21:03 / 28.08.2024