Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия бир нечта мамлакатлар билан авиақатновларни тикламоқда
Аввалроқ Ўзбекистон етти давлат билан халқаро авиарейслар бўйича чеклов муддатини узайтирганди.
Россия 27 январдан Финляндия, Ветнам, Ҳиндистон ва Қатар билан авиақатновларни тиклайди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, бу мамлакатларга парвозлар Москвадан ҳафтада бир неча марта - Ҳаной (Ветнам), Деҳли (Ҳиндистон), Ҳелсинкига (Финляндия) — ҳафтада икки марта, Доҳага (Қатар) — уч марта амалга оширилади. Бундан ташқари, Ҳелсинкига Санкт-Петербургдан ҳам ҳафтада икки марта қатнов йўлга қўйилади.
Қайд этилишича, мазкур қарор юқоридаги давлатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинган.
Аввалроқ Ўзбекистон етти давлат билан халқаро авиарейслар бўйича чеклов муддатини узайтирганди.
Республика махсус комиссиясининг қарори билан Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар 1 февралга қадар Ўзбекистонга киритилмаслиги белгиланган.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
15:58 / 12.05.2025