Сайёрани энг кўп «ифлослантирувчи» компаниялар маълум қилинди
Break Free From Plastic мустақил ташкилотининг ҳисоботига кўра, кетма-кет учинчи йил Coca-Cola, PepsiCo ва Nestle энг кўп ифлосланишга сабаб бўлган ширкатлар сифатида қайд этилган. Юқори бешликда Unilever ва Mondelez International ҳам бор.
Зарарли пластикдан қандай қутулиш мумкин?
Жуда катта миқдордаги пластик ер куррасини ўта ифлослантириши ҳеч кимга сир эмас. Бундай хунук ҳолат, айниқса, жанубий денгизларда дунёнинг машҳур брендларининг бир марталик идишларидан шаклланган кўп километрлик «орол»ларда янада кўпроқ кўринади.
Break Free From Plastic ташкилоти ҳар йилгидек сайёрани ифлослантираётган брендлар ҳақидаги маълумотларни йиғиш, ҳисоб-китоб қилиш ва ҳужжатлаштириш борасида фуқаролик ташаббусини ўтказди. Дунёнинг 55 мамлакатида 346494 дона пластик бўлаклари топилган ва уларнинг аксари номлари юқоридаги зикр қилинган компаниялар маҳсулотларининг қолдиқлари.
Дунёнинг етакчи брендлари берган баёнот ва ваъдаларга қарамасдан вазият яхши томонга ўзгараётгани йўқ. Денгизлар, океанлар ва ўнлаб давлатларнинг соҳиллари атроф-муҳитнинг пластикдан ифлосланишидан азият чекишда давом этмоқда.
Пластик чиқиндиларни йиғувчи турли ташкилотлар бекорга ишлаётгандек туюлмоқда. Йирик корпорациялар эса ишлаб чиқаришда, афтидан, бир марталик пластик идишлардан фойдаланишни бас қилмоқчи эмас.
«Дунёнинг йирик брендлари сайёрамизнинг пластикдан ифлосланиши муаммосини ҳал қилишга бор кучлари билан ҳаракат қилаётганларини айтаётган бўлса-да, амалда ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда давом этишмоқда», дейди пластикдан тозалаш бўйича глобал корпорацияларга қарши курашиш ҳаракати координатори Эмма Пристленд.
Break Free From Plastic ҳисоботи анча ишончли. Унда исботланган ва умумлаштирилган 57 бет, ҳужжатлар ва нашрларга 65 ҳаволалар мавжуд. Бу каби материалларни ўқиш оғир, зеро улар жаҳон брендларининг умуман масъулиятсизлигидан гувоҳлик беради.
Дунёдаги инқироз билан боғлиқ муаммоларга қарамай, кўнгиллилар пластик чиқиндиларни тўплаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлашдек қийин ишларни бажаришда давом этишмоқда. 2020 йилда кўпроқ давлатларда текширув ишлари олиб борилди ва Coca-Cola ифлослантирувчи сифатидаги пешқадамликни мустаҳкамлашда давом этмоқда. Жаҳоннинг 51 мамлакатида асосан Coca-Cola маҳсулотларининг чиқиндиларидан иборат 13834 чиқиндихоналар топилган.
«Кетма-кет учинчи йил ифлослантирувчи компаниялар пешқадамлигида айни компанияларни кўришимиз бежиз эмас. Трансмиллий компаниялар жамиятни алдаб, борган сари кўпроқ пластик ишлаб чиқаришмоқда», дейди «Гринпис» ташкилотининг Жануби-шарқий Осиё бўйича координатори Эбигейл Агилар.
Мавзуга оид
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
23:00 / 04.11.2024
“Афсус, виждон иссиқхонада ўсмайди" - Шерзодхон Қудратхўжанинг пости эътирозларга сабаб бўлди
18:21 / 04.11.2024