Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Судьялар клуби иш бошлади
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузурида Судьялар клуби ташкил этилган эди. 18 январь куни клубнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда кенгаш мутасаддилари, Олий суд судьялари, тизимнинг таниқли ва фахрий вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишиа, Судьялар клуби амалдаги моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш бўйича тавсиявий характерга эга маслаҳатлар ҳамда судьяларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини муайян вазиятларда қўлланилиши юзасидан сўровларига тушунтиришлар беради.

Судьялар клубининг ишини ташкил қилиш ва асосий фаолияти йўналишларини мувофиқлаштириш, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлат судьялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш Судьялар олий кенгаши кўмагида амалга оширилади.
Шунингдек, Судьялар клуби интернет тармоғида расмий каналлари ва форумини юритиш орқали ўзаро онлайн мулоқотни амалга оширади, клуб аъзолари учун давра суҳбатлари, семинар, вебинар ва конференциялар, телерадио каналлари орқали махсус кўрсатувлар ташкил этади.
Суд амалиёти ва судьялар фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уларнинг ечими бўйича ҳуқуқий жиҳатдан асослантирилган тавсия ва маслаҳатларни шакллантириш, судьяларнинг назарий билимлари, амалий тажрибаси ва касбий малакасини ошириш борасида илғор хорижий ҳамда халқаро тажрибаларни клуб аъзоларига изчил етказиб бориш ҳам Судьялар клубининг асосий фаолияти йўналишига киради.
Судьялар клуби жамоатчилик асосида фаолият юритади ва юридик шахс ҳисобланмайди.
Клубнинг доимий масъул аъзолари кўп йиллик иш тажрибасига, чуқур билим ва юксак обрў-эътиборга эга амалдаги ва фахрий судьялар орасидан шакллантирилади.
Мавзуга оид
08:26 / 26.04.2025
АҚШда мигрантнинг суд залидан қочишига ёрдам берган судья ушланди
23:16 / 11.04.2025
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди
13:13 / 18.02.2025
АҚШда судья дўкон ўғриларини машина ювдириш билан жазолашни таклиф қилди
11:05 / 10.11.2024