Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузия 1 февралдан халқаро авиақатновларни тиклайди
Энди Грузия ҳукумати мамлакатга кириш тартибини енгиллаштириш масаласини муҳокама қилади.
Грузия 1 февралдан халқаро авиақатновларга қўйилган барча чекловларни олиб ташлайди. Бу ҳақда иқтисодий ривожланиш вазири Натия Турнава маълум қилди.
"Биз 1 февралдан мунтазам рейсларга қўйилган чекловларни олиб ташлаш мумкин деб ҳисобладик. Бу Грузияда ишлаётган ва Грузия билан ишлашни истаган барча авиакомпаниялар мунтазам рейсларни режалаштириш ва амалга ошириши мумкинлигини билдиради", - деди у.
Вазирнинг сўзларига кўра, бу барча тиббий протоколлар ва вирус хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
Энди Грузия ҳукумати мамлакатга кириш тартибини енгиллаштириш масаласини муҳокама қилади.
"Яқин вақт ичида, баҳор мавсумида кўплаб туристларни қабул қилишни мўлжалламоқдамиз. Келгуси ҳафтада туроператорлар, туристик компаниялар билан тайёргарлик масалаларини муҳокама қиламиз", - деди Турнава.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади
13:42 / 02.05.2025
"Тошкент-Мадрид" йўналишида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилди
13:49 / 12.04.2025