Жаҳон | 19:48 / 22.01.2021
14302
1 дақиқада ўқилади

Тихановская навбатдаги президент сайловида қатнашмаслигини айтди

Светлана Тихановская Беларусни 2020 йил 9 августда бўлиб ўтган президент сайловларидан бир неча кун кейин тарк этганди.

Фото: AP Photo / Mindaugas Kulbis

Беларус президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская мамлакат президентлиги учун навбатдаги сайловда қатнашмаслигини маълум қилди.

"Илгари норозиларга қарши жисмоний зўравонлик ишлатиларди. Ҳозир қамоқхоналарда нафақат сиёсий маҳбуслар, балки айблов эълон қилинмаган одамлар ҳам ётибди. Уларни қийноққа солмаётган бўлишлари мумкин, аммо улар қамоқда ҳар куни азоб чекишмоқда" – деди у Таллинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Тихановская шунингдек, навбатдаги сайловда иштирок этмаслигини билдирди.

Светлана Тихановская Беларусдаги ОАВ эркинлиги тўғрисида БМТ хавфсизлик кенгашининг виртуал йиғилишида қатнашиш учун жума куни Таллинга келди.

Тихановская Беларусни 2020 йил 9 августда бўлиб ўтган президент сайловларидан бир неча кун кейин тарк этганди.

Мавзуга оид