Ўзбекистон | 23:12 / 24.01.2021
37552
2 дақиқада ўқилади

«Одамлар прокурорга ўғрига қарагандек қарамаслиги керак» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифининг илк кунида фаоллар билан мулоқот қилди. Мулоқот давомида давлат раҳбари вилоятнинг янги тайинланган прокурори Маҳмуд Истамовга мурожаат қилди.

«Қандай қўпол бўлмасин, бу – жамиятимиздаги ҳақиқат. Ўзбекистонда коррупцияни йўқ қила олмаяпмиз.

Прокурор деган номга муносиб бўлиш керак! Қонун устуворлигини таъминлаш керак. Прокурорга одамлар, биласизларми, ёруғ юз билан қараши керак, ўғрига қарагандек қараши керак эмас», – деди президент.

Давлат раҳбари яна бир бор қарсакбозлик қилмасликни сўради.

«Гаплашиш керак. Ҳақиқат – мулоқотда. Қарсакда ҳақиқат йўқ. Қарсакда ҳақиқат бўлганида биз жуда буюк бўлиб кетардик.

30 йил қарсакни ўргандик ҳаммамиз. Бу бизга манфаат бермади», – таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Президент матбуот хизмати эълон қилган репортаждан кўринишича, давлат раҳбари Олот туманини ривожлантиришга бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовни шахсан масъул этиб тайинлаган.

Мавзуга оид