Иқтисодиёт | 11:57 / 25.01.2021
15995
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўсишда давом этди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 26 январ кунидан кучга киради.

Фото: Patrick T. Fallon / Bloomberg

Унга кўра, долларнинг расмий курси 18,18 сўмга ошган ва бир доллар 10 518,99 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 115,58 сўмга кўтарилиб, 12 798,46 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 2,94 сўмга арзонлаган ва 1 рубль 139,72 сўмни ташкил этган.

Мавзуга оид