Жаҳон | 17:54 / 26.01.2021
4681
1 дақиқада ўқилади

Италия бош вазири истеъфога чиқди

Маттарелла билан учрашувдан аввал Конте вазирлар кенгаши йиғилишини ўтказиб, ўз лавозимини тарк этмоқчи эканлигини маълум қилган.

Фото: Italian Prime Minister's Press O/AFP/Getty Images

Италия ҳукумати раиси Жузеппе Конте истеъфога чиқди. Бу ҳақда Rainews24 телеканали хабар берди.

 Хабарда айтилишича, Конте давлат раҳбари Сердо Маттарелла билан учрашган. Президент матбуот хизмати ҳозирча бу тўғрисида расмий баёнот бермади.

Маттарелла билан учрашувдан аввал Конте вазирлар кенгаши йиғилишини ўтказиб, ўз лавозимини тарк этмоқчи эканлигини маълум қилган.

Бу қарор Конте ўзи раҳбарлигидаги коалиция парламентда ҳукмронликни бой бергач қабул қилинганлиги айтилмоқда.

Мавзуга оид