Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда кўтарма кран қулаб тушди
26 январь соат 16:00ларда Навоий шаҳрида кўп қаватли уй қуришда фойдаланилаётган кран қулаб тушди.
Дастлабки маълумотларга кўра, кран бошқарувчиси енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, воқеа Ёшлик маҳалласида рўй берган. Кран «Шоҳжаxон шамшири» МЧЖ томонидан кўп қаватли уйлар қурилишига жалб этилган.
Gazeta.uz «Шоҳжаxон шамшири» МЧЖ ҳақида ягона реестрдаги маълумотларни келтирди. Унга кўра, корхона 2018 йил май ойида рўйхатга олинган. Асосий фаолият йўналиши – ёғоч материаллари, қурилиш материаллари ва санитар-техник ускуналар улгуржи савдоси.
Ташкилотнинг ягона таъсисчиси ва раҳбари – Лазизжон Муродуллаевич Усмонов.
Бир неча кун олдин Қурилиш вазирлиги қурилиш ташкилотларининг онлайн рейтингини ишга туширган эди. Рейтингдан «Шоҳжаxон шамшири» МЧЖ ҳақида маълумотлар топилмади.
Мавзуга оид
22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти
13:30 / 07.05.2025
Ўзбекистонда илк бор ёмғирни сунъий ёғдириш технологияси синаб кўрилмоқда
18:28 / 01.05.2025
Навоийда кичик самолётлар ишлаб чиқарилади
16:51 / 02.04.2025