Спорт | 12:27 / 28.01.2021
11299
2 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» Азиз Турғунбоев трансферини эълон қилди

Наманганнинг «Навбаҳор» клуби яримҳимоячи Азиз Турғунбоев «Пахтакор» футболчисига айланди, дея ёзмоқда клуб расмий сайти.

«Пахтакор» ва «Навбаҳор» футбол клублари ўртасидаги келишувга биноан Азиз Турғунбоев жамоамиз сафига трансфер қилинди. 27 ёшли футболчи ҳозиргача Суперлигада 110 ўйинда иштирок этиб, 26 гол муаллифига айланган. «Пахтакор» ва Азиз Турғунбоев ўртасида икки йиллик шартномага имзо чекилди. Шу тариқа энди ҳужумкор яримҳимоячи жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.

«Пахтакор» футбол клуби Азиз Турғунбоевни жамоамизга ўтиши билан табриклайди. Умид қиламизки, у «Шерлар» сафида янги ғалабалар ва совринларга эга чиқади», - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Азиз Турғунбоев 2019 йилги мавсумда ҳам «Навбаҳор»дан «Пахтакор»га ўтган, аммо ушбу трансфер ишлари ЎФА томонидан суриштирилгач, «Навбаҳор» бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва «Пахтакор» спорт директори Жаъфар Ирисметов трансфер ишларидаги қинғирликлар учун ЎФА томонидан жазога тортилганди.

Мавзуга оид