Ўзбекистон | 21:18 / 29.01.2021
23268
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 8та давлат билан авиақатновларга тақиқни 1 мартгача узайтирди

Ўзбекистон коронавируснинг янги штамми тарқала бошлаган 8та мамлакат билан авиаалоқа бўйича чеклов муддатини 1 мартгача узайтирди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Республика махсус комиссияси қарорини эълон қилди.

Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларидан Ўзбекистонга кириш ва чиқиш бўйича тақиқ баҳоргача амал қилади.

Мазкур чекловлар 21 декабрдан жорий этилган, кейинчалик 1 февралгача узайтирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатдаги 8та мамлакатда сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар чеклов даврида Ўзбекистонга киритилмайди.

Сўнгги 14 кун давомида бу давлатларда бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали келаётган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуаси ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олинади.

Мавзуга оид