Жамият | 21:01 / 29.01.2021
6231
1 дақиқада ўқилади

Профилактика инспекторлари учун хизмат уйлари қуриш таклиф этилмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида профилактика инспекторларини хизмат уйлари билан таъминлашга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳада ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторларини 2021-2023 йилларда хизмат уй-жойлари билан таъминлаш чоралари сифатида қуйидагилар кўрсатилмоқда:

  • улар хизмат ўтайдиган ҳудудда жойлашадиган хизмат уй-жойлари (зарурат бўлганда шаҳарларнинг якка тартибдаги уй-жойларга эга бўлган маҳаллаларида) қуриш;
  • шаҳар жойларда кўп қаватли уйлардан квартиралар сотиб олиш ёки маҳаллий ҳокимликлар томонидан квартиралар ва уй-жойлар ажратиш.

Айтиш жоизки, қарор лойиҳасида 2021–2023 йилларда ички ишлар органлари профилактика инспекторлари учун бевосита улар хизматни ўтайдиган ҳудудда жойлашадиган хизмат уй-жойи билан таъминлаш дастури илова сифатида келтирилиши айтилган бўлса-да, лойиҳа матнида ушбу илова мавжуд эмас.

Мавзуга оид