Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия беш мамлакат учун чегараларини ёпди
30 январдан 17 февралгача Португалия, Ирландия, Буюк Британия, ЖАР ва Бразилиядан келувчилар Германияга киритилмайди.
Германия коронавируснинг янги штаммлари тарқалиши сабабли мамлакатга кириш қоидаларини қатъийлаштирди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, 30 январдан 17 февралгача Германияга Португалия, Ирландия, Буюк Британия, ЖАР ва Бразилиядан келувчилар киритилмайди.
“Бу мамлакатларда коронавируснинг янги, ўта хавфли тури тез тарқалмоқда”, дейилади хабарда.
Ушбу тақиқ мамлакатга қайтаётган Германия фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Охирги маълумотларга кўра, Германияда коронавирус юқтирганлар сони 2,2 миллиондан ошган, 57,1 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025