Жамият | 10:35 / 01.02.2021
7726
4 дақиқада ўқилади

Қатор туман ва шаҳарларда суд тизимида тайинловлар амалга оширилди

2021 йилнинг 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашида судьялик лавозимининг биринчи ва навбатдаги муддатига, шунингдек, ваколат муддатига қайта тайинлаш бўйича очиқ танлов бўлиб ўтди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилмоқда.

Очиқ танлов натижаларига кўра, илк марта (5 йиллик муддатга) судья бўлиш учун ҳужжат топширган 18 нафар номзоднинг 15 нафари судьялик лавозимига лойиқ деб топилди. Жумладан:

Нуриддинжон Ёқубович Тожибоев – Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Ҳулкарой Ғоппоровна Исакова – Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Камолхон Муҳибиллоевич Хомидов – Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Фазлиддин Худайбердиевич Хидиров – Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Фарход Абдуллаевич Закиров – Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Фазлиддин Кутбиддинович Ишанходжаев – Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Дилнавоз Шахабидиновна Бекматова – Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Авазжон Кенжаевич Пайғамов – Тошкент вилояти Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Тохиржон Турсунович Салимов – Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Анвар Тураевич Дусмуродов – Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг судьяси лавозимига;

Икром Эгамберганович Ражабов – Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг судьяси лавозимига;

Мавланжон Мухсинжонович Мухитдинов – Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Дармон Уразбаевна Эшимбетова – Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Дилбар Абдусаматовна Хайруллаева – Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Паризод Захиджановна Закирова – Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Бундан ташқари, 7 нафар номзодни судьялик лавозимига навбатдаги 10 йиллик муддатга тайинлаш масаласини кўриб чиққан Кенгаш аъзолари уларнинг 6 нафарига ишонч билдирди. Жумладан:

Ҳасан Болтабоевич Мамарасулов – Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;

Шавкат Халбаевич Шамшиев – судьялик муддатининг дастлабки 5 йилига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг раиси лавозимига;

Алишер Аралович Қаҳҳаров – судьялик муддатининг дастлабки 5 йилига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг раиси лавозимига;

Сохибахон Қодиржоновна Юлчиева – судьялик муддатининг дастлабки 5 йилига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг раиси лавозимига;

Улуғбек Назирович Орипов – судьялик муддатининг дастлабки 5 йилига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг раиси лавозимига;

Лочин Махмудович Усаров – судьялик муддатининг дастлабки 5 йилига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Судьялик ваколат муддати даврига қайта тайинлаш бўйича 5 нафар номзоднинг 4 нафари танловдан муваффақиятли ўтди, 1 нафари фаолиятини ўз лавозимида давом эттирадиган бўлди.

Шунингдек, Судьялар олий кенгаши қарори билан 1 нафар судьяга интизомий жазо қўлланиб, унинг ваколати муддатидан илгари тугатилди, 6 нафар судьяни интизомий жавобгарликка тортишга розилик берилди.

Маълумот учун, судьяларга нисбатан интизомий жазо чоралари Судьялар олий кенгаши розилигидан сўнг, тегишли малака ҳайъатлари томонидан қўлланилади.

Мавзуга оид