Ўзбекистон | 19:19 / 01.02.2021
45850
1 дақиқада ўқилади

Собиқ вазир ректорликка тайинланди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг собиқ раҳбари Дилмурод Набиев Қарши давлат университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори 30 январь куни қабул қилинган.

Дилмурод Ҳамидуллаевич Набиев 1978 йилда туғилган, 2001 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У 2017 йилнинг июнидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, 2018 йилнинг июлида Жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланганди. Набиев мазкур лавозимда икки ярим йил фаолият юритди ва 2021 йил 29 январ куни лавозимдан озод этилди. Ҳозирча вазирликка унинг ўрнига янги раҳбар тайинланмади.

У ректорлик лавозимида Б.Шоимқулов ўрнида иш бошлайди.

Бундан аввалроқ ишдан олинган собиқ олий таълим вазири Иномжон Мажидов Ўзбекистон Миллий университетига ректор бўлган эди. Уй-жой коммунал хўжалик вазирлигининг собиқ раҳбари Музаффар Солиев эса Нурафшон шаҳри ҳокимлигига тайинланганди. 2020 йил кузида Соғлиқни сақлаш вазирлигини тарк этган Алишер Шодмонов ҳам Тошкент тиббиёт академияси ректори лавозимини эгаллаган.

Мавзуга оид