Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги Қизил майдон вақтинча ёпилди
2 феврал куни полиция талаби билан Москва шаҳар суди атрофидаги бир нечта кўчаларда ҳаракатланиш чекланди.
Москвадаги Қизил майдонга ташриф буюрувчиларнинг кириши вақтинча тақиқланди. Бу ҳақда «Эхо Москви» радиостанциянинг Twitter-аккаунтида хабар қилинмоқда.
«Қизил майдонга кириш ёпилди, атрофда жуда кўп полиция ва куч тузилмалари машиналари турибди», — дейилади хабарда.
РИА Новостининг федерал қўриқлаш хизмати вакилларига таяниб хабар қилишича, ушбу чора ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сўровига асосан амалга оширилди.
2 феврал куни полиция талаби билан Москва шаҳар суди атрофидаги бир нечта кўчаларда ҳаракатланиш чекланди. Ушбу чора мухолифатчи Алексей Навалний устидан ўтказилаётган суд мажлиси фонида қабул қилинди.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
14:35 / 08.05.2025