Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пандемия шароитида Токио Олимпиадасини ўтказиш қоидалари эълон қилинди
Халқаро Олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасининг пандемия шароитида ўтказилиши қоидаларини эълон қилди. Уларга кўра, Олимпиада вақтида спортчилар смартфон учун махсус дастурдан фойдаланиб, унга ўз саломатликлари ҳақида маълумотларни киритиб туришади.
Бундан ташқари, спортчилар Японияга келишдан 14 кун аввал коронавирусга манфий тест тақдим қилишлари, Токиога келгач эса икки метрлик ижтимоий масофага амал қилишлари ва ён-атрофдагилар билан жисмоний алоқадан қочишлари керак бўлади. Қоидаларнинг бузилиши спортчининг мусобақалардан четлатилишига олиб келиши мумкин.
Қоидаларни тузишда ХОҚ, Халқаро Паралимпия қўмитаси ва Ўйинларнинг ташкилий қўмитаси иштирок этган.
“Токиодаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари иштирокчиларининг соғлиғи ва хавфсизлиги устувор вазифамиз ҳисобланади”, деб айтган ХОҚнинг спорт директори Кит Макконелл.
Маълумотларга кўра, коронавирус инфекциясининг тарқалиши олдини олиш мақсадида Олимпиада вақтида спортчиларни фақатгина қарсаклар билан қўллаб-қувватлаш мумкин, ҳайқириқлар ва қўшиқлар куйлаш тақиқланади.
ХОҚда таъкидланишича, коронавирусга қарши хавфсизлик чоралари баён қилинувчи ҳужжатни мунтазам янгилаб бориш режалаштирилган.
Аввалроқ Япония ҳукумати мамлакатда коронавирус тарқалиши яна авж олаётгани сабабли Токио Олимпиадаси бекор қилиниши ҳақидаги маълумотни рад этганди. 2020 йилда ўтиши керак бўлган Ўйинлар 2021 йил 23 июлдан 8 августгача ўтиши кутилмоқда.
Шунингдек, Япония бош вазири Ёсихидэ Суга ва ХОҚ президенти Томас Бах Токио Олимпиадаси томошабинлар иштирокида ўтишига умид билдирган.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
21:21 / 06.04.2025
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди
13:04 / 04.03.2025
Японияда дунёдаги энг кичик боғ мавжуд: унинг майдони ярим метрдан кам
20:33 / 13.01.2025