Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Fly Egypt Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга ошириш учун рухсатнома олди
Мисрнинг Fly Egypt авиакомпанияси Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳукумати ва Миср ҳукумати ўртасида тузилган Ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида, 2021 йил 3 февралда “Ўзавиация” агентлиги томонидан Fly Egypt авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам равишда авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.
Рухсатнома Қоҳира – Тошкент – Қоҳира ва Шарм ал-Шайх – Тошкент – Шарм ал-Шайх йўналишларида парвозлар учун берилди.
Авиакомпания рейсларни Boeing-737-700/800 ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилди.
Мавзуга оид
14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди
02:18 / 10.05.2025