Ўзбекистон | 12:57 / 06.02.2021
20696
1 дақиқада ўқилади

Дилшод Жалилов Ёзёвон тумани ҳокими бўлди

Бугун бўлиб ўтган халқ депутатлари Ёзёвон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Дилшод Жалилов туман ҳокими этиб тасдиқланди. 

Фарғона вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, Дилшод Жалилов бугунгача "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти бош директори лавозимида фаолият юритиб келган.

У 1980 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Фарғона политехника институти, президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.

Кеча президент иштирокида бўлиб ўтган халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ёзёвон туман ҳокими Йўлчибой Бойигитов йўл қўйган камчиликлари учун лавозимидан озод қилинганди.

Мавзуга оид