Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон санкциялар сабабли нефт экспортида 100 млрд доллар йўқотди
Ўтган йили Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ санкциялари тикланган 2018 йилдан бери мамлакатнинг умумий йўқотишлари 150 млрд доллар деб баҳоланаётганини маълум қилганди.
Эрон Америка санкциялари сабабли нефт экспортида 100 млрд доллар миқдоридаги даромаддан маҳрум бўлди.
Бу ҳақда Эроннинг биринчи вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирий Кармоншоҳ вилоятида нефт-кимё корхонасига пойдевор қўйиш маросимида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ санкциялари Эрон иқтисодиётига улкан миқёсда зарар етказган.
«Агарда санкциялар бўлмаганида, эронликлар бунчалик қийин иқтисодий вазиятга тушиб қолмаган бўларди», - деди Жаҳонгирий.
Ўтган йил сентябрда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ санкциялари тикланган 2018 йилдан бери мамлакатнинг умумий йўқотишлари 150 млрд доллар деб баҳоланаётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
20:03 / 23.05.2025