Ўзбекистон | 08:09 / 06.02.2021
5958
1 дақиқада ўқилади

«Мовий гумбазлар» хиёбонидаги дарахтлар хатловдан ўтказилди

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб пойтахтдаги "Мовий гумбазлар" хиёбонида "Истиқлол" мажмуаси бўйича эълон қилинган танлов кенг жамоатчиликда қизғин баҳс-мунозаралар келтириб чиқарганди. 

Фото: Ecopoytaxt

Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ҳолатни ўрганиш юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда Тошкент шаҳар экология бошқармаси билан ҳамкорликда махсус ишчи гуруҳи тузилди. 

Тузилган махсус ишчи гуруҳ ушбу хиёбонда батафсил ўрганиш ишларини олиб борди. 

“Бу борада ҳеч бир дарахт ноқонуний кесилмаслиги борасида ходимларга қатъий кўрсатма берилиб, хиёбондаги барча дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилганлигини маълум қиламиз”, - дейилади маълумотда.

Аввалроқ, Тошкент шаҳри ҳокимлиги “Мовий гумбазлар” хиёбонида “Истиқлол” мажмуаси ташкил этилиши ҳақидаги хабарлар бўйича изоҳ берганди.

Мавзуга оид