Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден Хитой билан «урушмаслик»ка ваъда берди
АҚШ президентининг сўзларига кўра, икки мамлакат ўртасида низога айланиб кетмайдиган рақобат бўлиши лозим.
АҚШ президенти Жо Байден Хитой билан аввалги президент Доналд Трамп сингари савдо уруши олиб бориш ўрнига дунёнинг иккинчи рақамли иқтисодиёти билан халқаро қоидалар асосида рақобатлашишга ваъда берди, деб ёзмоқда CNBC.
Байденнинг сўзларига кўра, икки мамлакат ўртасида низога айланиб кетмайдиган рақобат бўлиши лозим. У шунингдек, илгари давлат раҳбари сифатида учрашмаган бўлса-да, Хитой раҳбари Си Цзинпинни яхши билишини айтди.
«У жуда ақлли ва қатъиятли. Танқид сифатида айтмаяпман, аммо унинг танасида демократия учун жавоб берувчи суяклар йўқдек», — деди Байден.
Аввалроқ Жо Байден Қўшма Штатлар Хитойни асосий рақобатчиси деб ҳисоблашини, аммо Америка манфаатларига мос келадиган ҳамкорликка тайёрлигини билдирганди.
Ўз навбатида, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Хитой ташқи ишлар вазири Ян Цзечи билан телефон орқали мулоқот ўтказиб, АҚШ ХХРни Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги барқарорликка таҳдид солувчи ҳаракатлари боис жавобгарликка тортишини айтган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025