Жамият | 14:18 / 08.02.2021
1247
2 дақиқада ўқилади

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади

Фото: Getty Images

2021 йил учун тасдиқланган давлат дастурида нодавлат суд-экспертиза фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш механизмларини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Президент фармонига биноан 2021 йилда нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини ташкил этишнинг давлат-хусусий шериклик шакллари жорий қилинади.

Бундан ташқари, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан нодавлат экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш, тартибга солиш ва назорат қилиш механизмлари белгилаб қўйилади.

Маълумот учун, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти фуқаролик, иқтисодий, жиноят ва маъмурий суд ишлари бўйича суд экспертизасини ўтказишга ихтисослаштирилган, штатида суд эксперти сертификатига эга мутахассислар бўлган ташкилот ҳисобланади.

Шунингдек, Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти юридик шахс шаклида ташкил этилади. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти раҳбари сифатида фақат суд эксперти фаолият олиб бориши мумкин. Суд эксперти фақат битта нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин.

Мавзуга доир:

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид