Эрон коронавирусга қарши иккинчи вакцинасини тақдим этди
Яқин кунларда Razi илмий-тадқиқот институти вакцинасини одамларда синовдан ўтказиш бошланади.
Эрон ҳукумати коронавирусга қарши Razi Cov Pars деб номланган иккинчи вакцинасини тақдим этди. Бу ҳақда Эрон вакциналар бўйича миллий қўмитаси маълум қилди, деб хабар бермоқда AFP.
"Яқин кунларда, узоғи билан бир ҳафтадан кейин одамларда синовдан ўтказишни бошлаймиз", - деди Эрон вакциналар бўйича миллий қўмитаси аъзоси Масуд Сулаймоний.
Унинг маълум қилишича, Razi Cov Pars деб номланган вакцина Razi илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган.
Клиник синовларнинг биринчи босқичида 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган 13 нафар кўнгилли иштирок этади.
Хабар қилинишича, Эрон ўзининг биринчи маҳаллий вакцинасини декабр охирларида синовдан ўтказишни бошлаган.
Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 1,4 миллионга яқинлашган, 58,5 мингдан ортиқ киши касалликдан вафот этган.
Мавзуга оид
16:51 / 25.11.2024
Болаларда ҳам қўллаш мумкин бўлган маймун чечак вакцинаси тасдиқланди
15:45 / 25.11.2024
Ўзбекистон ва Эрон инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини муҳокама қиляпти
09:02 / 25.11.2024
Эрон ўз ядро дастури бўйича музокаралар ўтказади
19:58 / 24.11.2024