Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 4 миллионга яқинлашди
Ўтган суткада мамлакат бўйича 15019 та янги ҳолат аниқланган бўлиб, бу 17 октябрдан буён қайд этилган минимум кўрсаткич ҳисобланади.
Россияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 4 миллионга яқинлашди. Бу ҳақда worldometers.info сайтида маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, ўтган суткада мамлакат бўйича 15019 та янги ҳолат аниқланган бўлиб, бу 17 октябрдан буён қайд этилган минимум кўрсаткич ҳисобланади.
Жами аниқланган ҳолатлар сони 3 млн 998 минг 216 тага етган.
Сутка давомида 21 795 нафар бемор соғайган бўлса, пандемия бошланганидан буён соғайганлар сони 3 млн 493 минг 886 кишини ташкил этмоқда.
Ўтган сутка мобайнида 530 киши касалликдан вафот этган. Мамлакат бўйича жами вафот этганлар сони 77 598 нафарга етган.
Коронавирус юқтириш ҳолатлари сони бўйича дунёда АҚШ етакчилик қилмоқда. Мамлакатда касалликка чалинганлар сони 27,7 миллиондан ошган, 476,4 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025