Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳалла раисига нисбатан ишончсизлик билдириш тартиби жорий этилади
Янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, қонун лойиҳасини қабул қилишнинг мақсади - “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун 2013 йилда қабул қилинган бўлиб, унинг нормалари фуқаролар йиғинлари фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тўлиқ қамраб олмаган.
Қонун лойиҳаси 9 боб ва 70та моддадан иборат. Лойиҳада қонун ҳужжатларини қўллашда мавҳум бўлган айрим тушунчаларга (“кўчабоши”, “уйбоши”, “фуқароларнинг вакили”) изоҳ берилмоқда ҳамда жамоавийлик, аҳоли олдида ҳисобдорлик, бошқарувда фуқароларнинг иштироки каби принциплар билан тўлдирилмоқда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланмоқда ва республикадаги мавжуд 9168та фуқаролар йиғинлари ҳудудий жойлашуви, аҳоли сони бўйича тоифаларга ажратилмоқда. Фуқаролар йиғинларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш, тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва номини ўзгартириш тартиби қонун нормалари билан мустаҳкамланмоқда.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари соҳаларга ажратилмоқда, фуқаролар йиғини раиси ўринбосарларининг ваколатлари, фуқаролар йиғинидаги комиссиялар ва жамоатчилик тузилмаларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби ҳамда вазифалари, фуқароларнинг вакили, кўчабоши ва уйбошиларнинг фаолиятини ташкил этиш, уларнинг вазифалари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.
Фуқаролар йиғинлари ходимларининг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазаси, улар фаолиятининг кафолатлари ҳамда меҳнат муносабатлари тартибга солинмоқда, фуқаролар йиғини раисига нисбатан ишончсизлик билдириш тартиби ҳамда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) гувоҳномаси ва кўкрак нишони жорий этилмоқда.
Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланадиган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар ва шаҳарлар бўлинмаларининг вазифалари алоҳида бобда белгиланмоқда.
Мавзуга оид
19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда
11:10 / 12.02.2025
Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди
09:56 / 22.01.2025
Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизми жорий этилади
14:28 / 14.01.2025