Ўзбекистон | 16:16 / 12.02.2021
37099
1 дақиқада ўқилади

Абдуҳалим Холмаҳматов бош прокурор ўринбосарлигидан кетди

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Абдуҳалим Холмаҳматов лавозимини тарк этди.

«Абдуҳалим Холмаҳматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилсин», дейилади президент фармонида.

3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси А.Холмаҳматов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилояти Халқ қабулхонаси мудири лавозимида ишлаган.

У 2020 йилнинг февралидан буён бош прокурорга ўринбосарлик қилиб келаётганди. Айни вақтда унинг кейинги лавозими маълум эмас.

Бундан олдинроқ, 2019 йилдан буён Тошкент шаҳрига прокурорлик қилиб келган Баҳриддин Валиев бош прокурорнинг биринчи ўринбосарлигига тайинлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид