Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мьянма президенти ва давлат маслаҳатчиси суд олдида жавоб беради
Мьянма давлат маслаҳатчиси, ташқи ишлар вазири Аунг Сан Суу Ки ва президент Вин Мьин 17 февралда суд тингловлари бошлангунгача ҳибсда қолади.
Уларнинг иккиси ҳам 1 февралда мьянмалик ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилганди.
Аунг Сан Суу Ки ва Вин Мьин суд олдида видеоалоқа орқали жавоб беради.
3 февралда уларга 3 йиллик қамоқ жазосига олиб келиши мумкин бўлган турли айбловлар билдирилганди. Жумладан, Аун Сан Су Чжи импорт/экспорт ҳақидаги қонунни бузишда, президент Вин Мьин эса коронавирус эпидемияси вақтида табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ҳақидаги қонунга хилоф равишда рафиқаси билан биргаликда мамлакатнинг кўплаб ҳудудларига ташриф буюришда айбланмоқда. Бундан ташқари, Аунг Сан Суу Кининг “Демократия учун миллий лига” партиясидаги ўринбосари Вин Тхейн ҳам исёнга чорлаш айблови билан 19 февралда суд олдида жавоб беради.
1 февралда мьянмалик ҳарбийлар мамлакатда бир йилга фавқулодда ҳолат киритилишини ва мамлакат раҳбарияти ҳокимиятдан четлатилишини эълон қилганди. Улар бу ҳаракатларини 2020 йил ноябрда ўтган парламент сайловларида сохталаштиришларга йўл қўйилгани билан тушунтиришган. Ҳарбийлар президент Вин Мьинни ва партияси парламент сайловларида ғалаба қозонган Аунг Сан Суу Кини ҳибсга олишган.
Мавзуга оид
18:09 / 07.04.2025
Мьянмадаги вайронкор зилзила сабаблари айтилди
23:38 / 29.03.2025
Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги ҳалокатли зилзила юзасидан ҳамдардлик билдирди
16:15 / 29.03.2025
Мьянма ва Таиланддаги зилзиладан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ — консулхона
08:18 / 26.12.2022