Жаҳон | 21:44 / 16.02.2021
8523
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг йирик меҳмонхоналар тармоғи президенти 62 ёшида вафот этди

2019 йил май ойида Соренсонда саратон касаллиги аниқланганди.

Фото: Getty Images

Дунёдаги энг йирик меҳмонхоналар тармоғи бўлган Marriott International президенти ва бош ижрочи директори Арне Соренсон 62 ёшида вафот этди.

2019 йил май ойида Соренсонда саратон касаллиги аниқланганди. У яқинда даволаниш учун ишида танаффус қилишини эълон қилганди, деб ёзади The Wall Street Journal.

Соренсон Marriott компаниясига 2012 йилда президент бўлганди. У компания тарихидаги Марриотлар оиласига мансуб бўлмаган илк раҳбар эди.

 Marriott янги бош директор тайинлангунига қадар компанияни Стефани Линнарц ва Тони Капуано бошқариб туришини маълум қилди. Линнарц истеъмолчилар амалиётлари, технологиялар ва бизнес бўйича, Капуано эса глобал ривожланиш ва дизайн бўйича президент ҳисобланади.

Marriott International 131 мамлакатда 30та бренд остида етти мингдан ортиқ меҳмонхонага эгалик қилади. Ritz Carlton, Courtyard, Residence Inn, Marriott, St. Regis, Le Meridien, Sheraton, Four Points меҳмонхоналари компанияга қарашли меҳмонхоналар қаторидан ўрин олган.

Мавзуга оид