Жамият | 20:08 / 18.02.2021
10849
1 дақиқада ўқилади

Бош вазир Самарқандда тадбиркорлар билан учрашди

Бош вазир Абдулла Арипов 18 февраль куни Самарқанд шаҳрида бир гуруҳ самарқандлик тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бош вазирга самарқандлик тадбиркорлар томонидан кредит, электр энергия ва газ таъминоти, экспорт ҳамда импортда юзага келаётган айрим муаммолар, эркин иқтисодий зоналарда коммуникация тизимларини такомиллаштириш каби масалаларда 45дан ортиқ мурожаат бўлган.

Хабарда таъкидланишича, тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилган. Қолган масалаларни ҳал этиш бўйича бош вазир томонидан тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид