Президент Намангандаги меҳрибонлик уйи ва «Саховат» уйида бўлди
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги 26-Меҳрибонлик уйида бўлди. Шароитларни кўздан кечириб, бу ерда тарбияланаётган болалар билан суҳбатлашди.
«Сизлар ҳаммаларинг менинг фарзандларимсизлар. Ҳаёт жуда мураккаб. Шуни билингларки, бугун оғир кунлар бўлсаям, Аллоҳ таолонинг ёруғ кунлари бор. Сизларнинг қийналганларинг, оилани эслашларинг, орзу-умидларинг ортида Худонинг марҳамати, эртанги қувонч бор. Бу дунёда ким бахтли бўлишини келажак кўрсатади. Сизларнинг бахтли бўлишингиз учун ҳаётларингизга доимий асос яратишни ўйлаяпмиз. Бир марталик эмас, қонун жиҳатидан. Бу ерни тамомлагандан кейин уй билан таъминланиб, фаровон яшашингизни қонун билан ҳимояга оламиз. Тинчлик-осойишталикда сизларнинг бахтингизни кўриш насиб этсин», деди Шавкат Мирзиёев.
Президент «Саховат» уйини ҳам бориб кўрди. Унинг биноси 1982 йилда қурилган.
«Менга Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси бирдек қадрли. Бугун жуда оғир кун бўлди, кўп масалаларни муҳокама қилдик. Самолётга ўтириб, қайтиш олдидан кўнглимдан сизлар ўтдингиз. Шу муаммони ҳал қилмасдан кетаманми, деб ўйладим. Менга «Саховат» уйларига эҳтиёжи бўлган нуронийлардан жуда кўп хатлар келади. Шуларни инобатга олиб, ижтимоий ҳимояни кучайтирамиз. 4 ой ичида Наманган шаҳрида «Саховат» уйи учун янги бино қуриб берилади. Сизлар муносиб шароитларда яшайсиз, даволанасиз. Сизларга соғлиқ ва узоқ умр тилайман», деди давлат раҳбари.
Нуронийлар юртимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуолар қилди.
Шунинг билан Президентнинг Наманган вилоятига ташрифи ниҳоясига етди.
Мавзуга оид
16:39 / 15.11.2024
Наманган вилоят суди раиси ўринбосарининг қилмиши яширилмоқда: ёпиғлик қозон ёпиғлигича қоладими?
12:19 / 07.10.2024
Наманганда ўзганинг фотосуратларини интернетда тарқатишини айтиб пул талаб қилган шахс ушланди
18:33 / 02.10.2024
Наманганда қадимий ерости йўлаклари, иситиш тизими ва сопол қувурлар топилди
21:19 / 05.09.2024