Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда фуқарони 325 млн сўмлик калишларга алдаб кетишди
2021 йилнинг январь ойидан февраль ойига қадар Абдулазиз И. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида Муҳаммадали Ш.га гўёки калиш маҳсулотларини олиб, савдосидан тушган пулларни унга беришни ваъда қилиб, ишончига кирган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у Андижон шаҳар Эски Ўш кўчаси ҳудудида Муҳаммадали Ш.дан қиймати 325 190 500 сўмлик калиш маҳсулотларини қўлга киритиб, пулларини бермаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Абдулазиз И.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, шу каби фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг, ўзингизга тегишли буюмларни турли хил баҳона билан эгаллаш илинжида бўлган фирибгарнинг тўрига тушиб қолмаслик ўз қўлингизда”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
08:42 / 26.05.2025