Мисрда иккита қайиқ чўкиши 13 кишилик оиланинг ҳалокатига олиб келди

Фото: twitter.com
Мисрда ҳордиқ чиқаргани кичик оролга иккита қайиқда йўл олган оила ҳалокатга учради. Қутқарувчилар ҳозирча 7 жасадни топишга муваффақ бўлишди.
Миср шимолида 13 кишидан иборат оила иккита қайиқда кичик оролга ҳордиқ чиқаргани йўл олиб, орқага қайтишда ҳалокатга учради. Улар кетаётган қайиқлар тўнтарилиб кетган. Бунинг сабаби ҳозирча ноаниқ.
Таъкидланишича, воқеа Искандария яқинидаги Бурж-ал-Арабдаги кўлда тунда юз берган. Ҳалок бўлганлар маҳаллий бедуинлар бўлган.
Охирги маълумотларга кўра, қутқарувчилар 7 кишининг жасадини топишга муваффақ бўлишган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид

15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади

19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди

02:18 / 10.05.2025
Тутанхамон хазинасининг бир қисми янги музейга кўчирилди

12:44 / 08.05.2025