Ўзбекистон | 13:09 / 25.02.2021
4358
1 дақиқада ўқилади

Тахтиқорача довонида транспорт воситалари ҳаракати тикланди

Кеча, 24 февраль куни Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси кўп миқдорда қор ёғгани ва ноқулай об-ҳаво сабабли Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтиқорача довонида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилганини эълон қилган эди.

Вазирликнинг маълум қилишича, айни вақтда тегишли чоралар кўрилиб, автомобил йўли қордан тозаланган ҳамда Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтиқорача довонида барча русумдаги транспорт воситалари ҳаракати учун рухсат берилди.

Шунингдек, хабарда барча ҳайдовчилардан етарлича паст тезликда, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланиш сўралган.

Аввалроқ, ИИВ ЙҲХББ барча йўл ҳаракати иштирокчиларини йўлларда эҳтиёт бўлишга чақириб, мурожаат қилган эди.

Мавзуга оид