Жамият | 15:01 / 26.02.2021
2388
1 дақиқада ўқилади

«Махсустранс» чиқинди доимий йиғилиб қоладиган манзиллар рўйхатини тузмоқда

Фуқаролардан чиқинди уюмлари йиғилиб қолган манзиллар ҳақидаги маълумотларни махсус саҳифаларда қолдириш сўралган.

“Махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси” давлат унитар корхонаси Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва санитар ҳолатини барқарорлаштиришга бағишланган акция ўтказмоқда.

Мазкур акция доирасида “Махсустранс - ишлаб чиқариш бошқармаси” давлат унитар корхонаси томонидан маиший чиқинди уюмлари йиғилиб қоладиган манзиллар рўйхати шакллантирилмоқда. Жамланган рўйхатдаги кўрсатиб ўтилган манзилларда йиғилган маиший чиқиндини махсус техникалар ёрдамида олиб чиқиб кетиш режалаштириляпти.

Корхона матбуот хизматининг хабар беришича, фуқаролардан акцияда фаол иштирок этган ҳолда, чиқинди уюмлари йиғилиб қолган манзиллар ҳақидаги маълумотларни t.me/maxsustrans_support «Телеграм» манзилида ҳамда Maxsustrans DUK «Фейсбук» саҳифасида қолдириш сўралади.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид