Шавкат Абдураззоқов Сенат аъзоси этиб сайланди
Наманган вилоятининг Давлатобод туманидаги вилоят маданият саройида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзосини сайлаш масаласи кўрилди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Маслаҳат кенгаши томонидан қўшма мажлис муҳокамасига 6-Сероб сайлов округидан халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов номзодини яширин овоз бериш учун бюллетенга киритиш таклиф қилинди.
Овоз беришда Наманган вилояти, шаҳар ва туман кенгашларининг 405 нафар депутатидан 389 нафари иштирок этди, 379 нафари Шавкатжон Абдураззоқовни ёқлаб овоз берди. Шу тахлит вилоят ҳокими сенатор этиб сайланди.
Маълумот учун, Шавкатжон Абдураззоқов 1976 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1998 йилда Наманган саноат-технология институти, 2006 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Иқтисодий ночор корхоналар ишлари бўйича Наманган вилоят бошқармаси етакчи мутахассислигидан бошлаган.
2001–2015 йилларда Наманган вилояти ҳокимлиги индустрияни ривожлантириш, қурилиш ва коммуникациялар масалалари котибияти референти, Наманган вилояти Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи, бошқарма бошлиғи, Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти ҳудудларни комплекс ривожлантириш шўъбасининг етакчи мутахассиси, бош мутахассиси бўлиб ишлаган.
2015–2017 йилларда Наманган тумани ҳокими бўлган. 2017 йили Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири этиб тайинланган.
2017–2020 йилларда Наманган шаҳри ҳокими лавозимида фаолият юритган. 2020 йил 5 мартдан Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.
Абдураззоқов 2020 йил 25 сентябрида Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 2021 йил 19 февралда ушбу лавозимга тасдиқланди.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024