Жамият | 17:53 / 04.03.2021
5141
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда «Камаз» юк машинаси ёниб кетди

Фото: Деҳқонобод ҳокимлиги ахборот хизмати

М39 халқаро автомобил йўлининг Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Бибиқорасоч маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида «Камаз» юк машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, бугун, 4 март куни соат 15:45 лар атрофида М39 халқаро автомобил йўлининг Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Бибиқорасоч маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида «Камаз» юк машинаси ёниб кетган. Ёнғин Деҳқонобод туман ФВБ ёнғинга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан ўчирилган. Аммо унгача юк машинасининг кабина, мотор қисми ва шиналари ёниб, яроқсиз ҳолга келган. Маълум бўлишича, мазкур юк машинаси тиркама билан ҳаракатланган.

Қайд этилишича, мазкур юк машинасининг ҳайдовчиси бўлган Ғузор туманида яшовчи шахс юк машинасида Шаҳрисабз шаҳридан Термиз шаҳрига қадоқланган сув олиб кетаётган бўлган. Ёнғиндан ҳеч ким жабрланмаган. Таъкидланишича, айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид