Спорт | 20:26 / 05.03.2021
7783
2 дақиқада ўқилади

Яна бир ўзбекистонлик футболчи «Шабоб ал Аҳли»га ўтди

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Одил Ҳамробеков фаолиятини БААнинг «Шабоб ал Аҳли» жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон суперкубоги олдидан Самарқандда ўтказилган матбуот анжуманида «Пахтакор» бош мураббийи Питер Хюистра Ҳамробеков 5 ой давомида БАА клубида ўйнашини айтди. Яъни, футболчи «Шабоб ал Аҳли» билан мавсум якунига қадар шартнома имзолаган.

Ҳамробеков БАА клуби сафига эркин агент сифатида бориб қўшилган. Клуб Ҳамробеков жароҳат олган Азиз Ғаниевнинг ўрнини тўлдириш учун трансфер қилинганини ёзганди.

Шу тариқа «Шабоб ал Аҳли»да ўзбекистонлик футболчилар сони уч нафарга етди. Ўтган йили «Насаф» футболчиси Азиз Ғаниев 700 минг доллар эвазига «Шабоб»га ўтганди. Кейинчалик Саудия Арабистонининг «Ан Нарс» клубига ўтган Жалолиддин Машарипов «Шабоб ал Аҳли»га ижарага берилди.

Мавзуга оид