Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден Эронга қарши санкцияларни бир йилга узайтирди
Жо Байден Билл Клинтон маъмурияти даврида Эронга нисбатан эълон қилинган "фавқулодда ҳолат" режими бир йилга узайтирилгани тўғрисида конгрессга билдиришнома жўнатган.
АҚШ президенти Жо Байден Эронга қарши 1995 йилда киритилган санкцияларнинг амал қилиш муддатини яна бир йилга узайтирди.
Байден Билл Клинтон маъмурияти даврида Эронга нисбатан эълон қилинган "фавқулодда ҳолат" режими бир йилга узайтирилгани тўғрисида конгрессга билдиришнома жўнатган.
"Эрон ҳукуматининг ҳаракатлари ва сиёсати миллий хавфсизлик, халқаро сиёсат ва АҚШ иқтисодиётига алоҳида хатар солишда давом этмоқда", - дейилади АҚШ президентининг конгресс раҳбариятига юборган билдиришномасида.
1995 йил 15 мартда АҚШ президенти Билл Клинтон Американинг Conoco компанияси ва Эрон миллий нефть компанияси ўртасидаги келишувни блоклаган, 8 майда эса АҚШ фирмаларига Эрон нефть ва газ конларида иш олиб боришни тақиқловчи фармонни имзолаганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025