Жаҳон | 17:29 / 07.03.2021
3092
2 дақиқада ўқилади

Дунёда коронавирусга қарши эмланганлар сони қарийб 300 млн нафарга етди

Коронавирусга қарши энг кўп эмланганлар АҚШ, Хитой ва Евроиттифоқ мамлакатларида.

Фото: AP Photo/Michel Spingler

7 март ҳолатига кўра, дунё бўйича 111 мамлакатда қарийб 300 млн киши коронавирусга қарши эмланди. Эмланганлар сони бўйича АҚШ етакчилик қилмоқда, деб ёзади Bloomberg.

 Маълумот берилишича, АҚШда 87,9 млн доза вакцина қўлланган. Охирги ҳафтада мамлакатда кунига ўртача 2,16 миллион доза вакцина билан эмлаш амалга оширилган.

Иккинчи ўринда Хитой турибди – 52,5 млн доза вакцина, учинчи ўринда эса ЕИ мамлакатлари - 39,8 млн доза вакцина.

Дастлабки бешталикдан шунингдек, Буюк Британия (22,9 млн эмлаш) ва Ҳиндистон (20,7 млн эмлаш) ўрин олган.

Мавзуга оид